Мақолалар
  • Хушхабар

    02.10.2017
    Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган. Ҳозир уйимизда хурсандчилик! Яқин ораларда дадамларни ўзлари баёнот берадилар, иншааллоҳ. Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз ... ДАВОМИ
  • Президентга хат

    20.09.2017
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромон ўғли  Мирзиёевга   Муҳтарам Президент жаноблари! Давлатимиз бошига келганингиздан то шу кунгача қисқа муддат ичида анча йиллардан бери тушкун кайфиятда яшаб келаётган халқимизга катта умид бахш эта олдингиз. Бугун ичкаридагию ташқаридаги барча ўзбекистонлик Сизнинг ҳар бир ... ДАВОМИ
  • Буюк ўрнак

    23.08.2017
    Ҳайит кунги бир воқеани эсладим. Истанбулнинг Кичикчекмача бўлгасида “Mall of Istanbul” номида йирик “Aliş-veriş merkezi” (Савдо маркази) бор. Ичида Оврупада энг катта ёпиқ ўйинхона қурилган. Болаларни ўйнатишга бордик. Ўзимиз ҳам дам олгимиз бор эди, албатта. Бу “Савдо маркази”, назаримда, шу дамгача ... ДАВОМИ
  • Дўстликда яхшилик, душманликда ёмонлик бор

    22.07.2017
    Эскилар: "Ухувватда хайр, хусуматда шарр бор", дейишарди. Бу гапни замонавий тилимизга ўгирсак, бундай бўлади: Дўстликда яхшилик, душманликда ёмонлик бор. Бу яхшилик ва ёмонликлардан бир-иккитасини айтай: Дўст дўстнинг ютуғидан қувонади, камчилигини яширади. Душман, аксинча, камчилигини очади, ютуғига боқмайди, боқса-да, кўрмасликка олади. Дўст дўстни камчилиги билан дўст санайди, душман душманининг ютуғидан ҳам камчилик ахтаради. Дўстлар орасида рақобат бўлмагани учун бир-бирининг ютуғидан ҳам, ... ДАВОМИ
  • Сени бўлиб ташлайдиган «олим»дан қочиб, бирлаштирадиганга бор!

    15.07.2017
    Бугун кўча-кўйдами, мачитлардами, бозорлару ижтимоий тармоқлардами, қаерга боқманг, ҳамма ерда икки мўмин бир-бирига ғазаб қилаётганини, душман каби бир-бирига нималар деб-нималар қилиб ташлаётганини кўрасиз. Ва ўйлаб қоласиз: ‒ ёки "Албатта, мўминлар (бир-бирлари билан) биродардирлар!" деган оят бекор бўлган (Асло! Бундай эмас, албатта!), ёки биз ояти карима назарда тутган чин мўминлар эмасмиз; ‒ ёки Нўъмон ибн Баширдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган “Мўминлар ... ДАВОМИ
  • Порахўрлик

    08.07.2017
    Ўсадиган ҳамма нарсанинг илдизи ерда бўлади, аммо порахўрлик ва маддоҳликнинг илдизи тепада бўлади! Талаб катта бўлган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлади. Тепаларда порага ва мақтовга талаб катта шекилли, порахўрлик ва маддоҳлик юксалгандан юксалиб боряпти. Бу икки иллатнинг илдизини қуритмоқчи бўлган жамият илдизни қуйилардан эмас, тепалардан қидирсин.
nurullohuz.com