Кейинги ойда икки-уч марта қишлоғимга бориб келишимга тўғри келди. Битта нарса диққатимни тортди: калтагина кўчамда болачаларнинг қий-чуви кўпайибди. То қора шомгача кўчани бошларига кўтариб, шовқин-сурон-ла ўйнаб ётишибди. Бу ёқда кейинги уч-тўрт йил ичи мамлакатимизда аҳоли сони ўсиши тезлашди. Сабабини ўзимча топгандай бўлдим: ўтган шу тўрт-беш йилдан бери айниқса қишлоқларда тез-тез чироқ ўчиб турибди! Шу пайтгача оилалар кечки овқатни еб туриб ҳам, сўнг то чарчаб ухлаб қолгунча ҳам дилбузар кўришарди, чироқсиз қолгач, энди қоронғида бир-бирларини ҳам кўра бошлашди, шекилли.

 

Чироқ ўчиши бирдан менга ёқиб қолди. Зўр!

Дилбузар эртаю кеч бераётган, одамларни "кўча маданияти"га бошлайдиган, Амриқонинг маза-матрасиз киноларини халқимиз кўрмаяпти ё кам кўряпти. Бошқача йўл билан халқимизни дилбузардан узиб бўлмасди. Қолаверса, ёлғон-яшиқ, ваҳима хабарлардан ҳам "хабарсиз" қоляпти!

Мана кўрасизлар, чироқсизлик бизда фақат яхши натижа беради! Аҳоли сонимиз беш ой ичида 1 милёнга ўсганининг ўзи энг катта ютуқ!

Мен агар электир хўжайини бўлганимда, бир баҳона топиб, шаҳарларимизда ҳам, ҳамманинг ишдан қайтишига, чироқларни ўчириб қўйган бўлардим.

Лекин бу ташаббус газга тегишли эмас.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*