Йўл қоидаларига кўра мумкин бўлмаган ишни қилмоқчи бўлган ҳайдовчи олдига ва орқасига аланглайди: биронта панада ДАН ходими йўқмикан? Кўзига чалинмаса, қоидани бемалол бузаверади. Қўлга тушмаганидан кейин жазо олмайди, жарима ҳам тўламайди. Шунинг ўзи катта қинғирлик.
Аммо…
Оллоҳнинг қонун-қоидасини бузишдан неча минг чандон эҳтиёт бўлайлик! Чунки қаёққа қарасак, ҳар доим ҳар ерда У турибди! Олдимизга, орқамизга, ўнг томонга, чап томонга, тепага, пастга — қайси томонга алангламайлик, У шубҳасиз кўради ва жиноят дафтарига ёзиб қўяди! Жазосидан қочиб қутулиб бўлмайди! Ўша заҳоти бўлмаса ҳам, бир куни муқаррар жарима қоғозини оламиз! Ва у қоғоз чап томонимиздан узатилганида қочгани ер топа олмай қоламиз!
Бунақа оқибатдан Оллоҳ қўрисин!
Leave a Reply