Айримлар Муқимийни Қўқондан ташқарига чиқмаган деб ўйларкан. Ачинаркан. Муқимий ҳам жуда унақа муқим бўлмаган. Қўқондан бу ёғи 60 чақирим, у ёғи 30 чақирим келадиган маконларни умрида бир-икки марта айланиб келган. Бугун ўзбекнинг оёғи етмаган ер қолмади. Бу ёғи Жанубий Қурия, у ёғи Канадагача бориб, ҳаммаёқни шудгор қилиб ташлашди азаматлар. Муқимийнинг саёҳати Муқимий учун нақадар катта бўлганини бугунгилар унча тушунмайди, албатта.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*