Чиғириқ (1)

«КОМСОМОЛЬСКАЯ ПРАВДА» (28.07.93)

 

газетининг хабарига кўра, Ўрисия Президенти Борис Елсин Виктор Баранниковни Ўрисия Хавфсизлик ишлари вазири вазифасидан озод этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекибди. Вазирга ишдаги жиддий хатолари ва раҳбарлик одобини бузганлик айблари қўйилган.

Бироқ газет бу айбларни шубҳа остига олади: «Вазирнинг Президент айтмаётган бошқа айби бўлса керак», деб тахмин билдиради. Хуллас, 12-пистирмадаги фожиадан Масковдаги турли сиёсий кучлар ўз манфаатлари йўлида ҳали кўп бор фойдаланишга уринсалар керак.

 

 

«РАБОЧАЯ ТРИБУНА» (28.07.93).

 

«Исроил ҳарбий учоқлари Жанубий Ливаннинг айрим жойларига яна ҳужум қила бошлади. Бир нечта учоқ Ливандаги Зебдин қишлоғи яқинида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти қароргоҳларига бомба ташлади».

«Телавивнинг Ливанга қарши тажовузини Миср ва Сурия кетидан Сауд Арабистони, Йордан, Яман, Қатар, Фаластин озодлик ташкилоти ҳам кескин қоралади».

 

«ТРУД» (28.07.93)

 

«Исроил ҳарбий учоқлари Жанубий Ливандаги мўлжалларга ҳужумини давом эттирмоқда. Исроилнинг тажовузкорона ҳаракати натижасида якшанба кунидан буён, ҳали тўла бўлмаган маълумотга қараганда, 40 нафарга яқин ливанлик, фаластинлик ва суриялик ҳалок бўлди, 130 дан ортиқ киши яраланди.

Ливан ҳукумати БМТдан зудлик билан Хавфсизлик Кенгашини чақиришни талаб қилди…»

 

II

 

«Ҳозир Исроил қамоқхоналарида 13 мингдан зиёд фаластинлик ҳибсда сақланмоқда, улардан аксари сиёсий маҳбуслардир. 70 фоизи 16 дан 60 ёшгача оралиқдаги аёллар. Бугунгача 84 фаластинлик 20 йилдан ортиқ муддат умрини панжара ортида ўтказди. Охири бир неча ой ичида қамоқхоналардаги шароитнинг ғоят чидаб бўлмас даражада оғирлигидан олти нафар араб вафот этди».

 

«ZAMAN ЎЗБЕКИСТОН» (34-сон)

 

газетининг хабарига кўра, туркиялик коммунист ёзувчи Азиз Несин мусулмон миллатдошларининг жиғига тегиш ва иложи бўлса, халқаро шов-шув қўзғайдиган бирор тўполон чиқариш мақсадида ўзи муҳаррирлик қиладиган «Ойдинлик» газетида муртад Солмон Рушдийнинг «Шайтон оятлари» китобидан парча бостирган. Кейин Сивас вилоятида ўзига ўхшаш муртадларни тўплаб, Куръони карим шаънига, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шаънларига нолойиқ сўзлар айтган. Бундан мусулмонлар қаттиқ норози бўлишларига қарамай, фитнага учмаганлар, аммо жанубий Онадўлидан келган 40 кишилик махсус бир гуруҳ ўртада иғво қўзғаб, Азиз Несин жойлашган меҳмонхонага ўт қўйган. Газет мухбирининг ёзишича, А. Несин «негадир» оппа-осон қутулиб қолган, лекин ниятига етган. Яъни, Ғарб матбуоти яхшигина баҳона топилганидан яйраб ҳафта давомида Исломга, мусулмонларга мағзава тўкиб чиқди. Муртад, барибир муртадлигига, Ғарб барибир ғарблигига боради-да…

 

БИ-БИ-СИ радиоси

 

“Тожикистон Ислом Уйғониш ҳизбининг раҳбари Ҳимматзода Пешовардаги мухбирларга баёнот бериб, ҳукуматга қарши кучлар тожик-афғон чегарасида юзага келган вазиятни ҳал этиш учун воситачилар иштирокидаги музокараларга тайёр эканини билдирди. Бироқ у Тожикистон ҳукумати вакилларининг бу музокараларда иштирокини рад этди”.

 

“ИТАР – ТАСС (29. 07. 1993)

 

Афғонистон ҳукумати чегара муаммоларини ҳал этиш бўйича Тожикистон билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини билдирди. Айни чоқда, Ағонистон Ислом давлатининг Ташқи  ишлар вазирлиги, Тожикистонда жойлашган Ўрусия ҳарбий қўшини агар тожик-афғон чегарасидан “зудлик билан” даф бўлмаса, бу қўшинга қарши санксия қўлланади, деб пўписа қилди.

 

“ОЗОДЛИК” радиоси

 

АҚШ Сенати Ўрусия ҳукуматини Эстониядан ўрис қўшинларини буткул олиб чиқиб кетишни тезлатишга даъват этадиган қарорни бир овоздан қабул қилди. Чунки “Ўрусияга ёрдам ҳақида” ўтган йили қабул этилган қонун АҚШ президенти Болтиқбўйидан Ўрусия қўшинларининг чиқарилганини конгрессда тасдиқлашини тақозо қилади.

 


“Ватан” газетаси, 1993 йил, 4 август 36-сон.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*