Чиғириқ (2)

«КОМСОМОЛЬСКАЯ ПРАВДА»

 

Генераллейтенант (Бондаренко), Ўрисия чегарачилари Тожикистонда СНГ давлат бошлиқларииинг хоҳиш-иродасига мувофиқ турибдилар, деб таъкидлади. Унинг фикрича, собиқ СССР чегараларини қўриқлашдан Ўрисиянинг воз кечиши миллатнинг ҳимоя сезимининг йўқотилиши билан тенг бир иш бўлар эди. Шу муносабат билан Бандаренко ҳамда Ўрисия Федератсияси чегара қўшинларининг штаб бошлиғи генерал-майор А. Тимко СНГдаги барча мамлакатлардан Ўрисия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгани маъқул, деган таклиф билан чиққан Г. Поповни танқид қилдилар: «Бизни нима қилишни ўзи билмайдиган даражада бефаҳм деб ўйлайсизларми? Бизга нима, сиёсий қарор бўлса, биз ҳатто Шимолий қутбга ҳам кетаверамиз. Аммо қачонгача чекинамиз? Агар эртага Қофқозга ёки Риязанга кўчирилса, ўйлайсизларки, у ерда қурбон бўлмайдими?»

 

Маълумки, тожик-афғон чегарасида рўй берган можаролар муносабати билан Масков шаҳрининг собиқ ҳокими Гавриил Попов шу газетнинг икки кун бурунги сонида, яхшиси, Ўрисия ўз қўшинларини Тожикистон чегарасидан ва умуман, СНГ давлатларидан олиб чиқиб кетиши керак», деган мулоҳазани билдирган эди.

 

«ПРАВДА» (20.07.93)

 

газетида М. Горбачёвнинг иқрорномаси эълон этилди:

«Мен, – деди у, – ҳамиша демократия, ошкоралик ва аста-секин амалга ошадиган ислоҳот тарафдори бўлганман. Горбачёвнинг оғзидан ҳеч қачон халққа ўқ отиш тўғрисида буйруқ чиқмаган».

Албатта, бу баёнот билан Михаил Горбачёв Масковда шу йил 1 май куни намойишчиларга қарши қурол ишлатилганига ишора қилиб, ўзи аслида Елсинга «ўқ» отяпти. Лекин бизни бошқа нарса ажаблантирди. Олмаотада талабаларнинг отилиши кимнинг даврида эди? Тифлис майдонидаги қотилликчи? 1990 йил январида Совет армияси Бокуга бостириб кирганида қирилиб кетган юзлаб қурбоннинг уволи кимнинг гарданида? Вилнюс, Душанбе фожиалари-чи? 1989 йили Қўқонда собиқ СССР Ички қўшинлари томонидан ўққа тутилган ва ҳалок бўлган 16 нафар ўзбек ўғлонининг ёстиғини ким қуритди? Ё Горбачёвнинг хотираси         паст ёки халқ деганда собиқ президент фақат Масков ва Ўрисия халқини тушунади. Бўлмаса, Масковдаги битта қурбонни «халққа қарши ўқ отиш» деб, жумҳуриятлардаги юзлаб қурбонни эса, «жойлардаги тўқнашувлар», деб баҳоламаган бўларди.

 

«ZAMAN» – ЎЗБЕКИСТОН» (16-31 ИЮЛ)

 

«Ўтган кунларда бир қанча воқеалар бўлди ва бу воқеалар ҳақида газеталарда катта сарлавҳалар билан ёзилиб, биринчи хабар сифатида берилди. Чунончи, Америка Дунё Тижорат Маркази портлатилди. Бу хабарнинг иккалови ҳам газеталарда катта сарлавҳалар билан берилди ва ҳодисаларнинг иккисида ҳам бу ишни Ислом фундаменталистлари қилгани ёзилди, Америка Дунё Тижорат Марказининг портлатилиши ҳодисасида Фаластин фуқароси Муҳаммад Салома ушлаб қўлга олинди. Газеталар Салома ва мусулмонларга қарши мақолалар беришди. Лекин Салома, ушланганидан икки ҳафта кейин эркинликка чиқди, чунки қўйилган айб исботланмади. Саломанинг айбдор эмаслигини тасдиқловчи гувоҳлар аниқланди. Лекин ҳеч бир газета ёки ТВ буни аҳамият бериб биринчи хабар қилиб таъкидламади. Аксинча, газета саҳифасининг энг кўримсиз бир бурчагида кичкина қилиб ёзилди. Бу ҳодисага боғлиқ кейинги фарқли гаплар, фаластинлик Муҳаммад Саломанинг ишлаган жойидаги хўжайинининг яҳудий ва MOSSAD агенти бўлгани ва Дунё тижорат Марказининг MOSSAD назоратидаги яҳудий ширкати томонидан муҳофаза қилиниши тарзида баён этилди. Туркиялик журналист Уғур Мумчининг ҳалок бўлишида ҳам MOSSADнинг қўли бўлгани топилган белгилардан англашилмоқда. Лекин мусулмонлар томонидан портлатилгани мавзуида қўлда ҳеч бир далил йўқ».

 

II

 

«Ёз чилласида яшамоқдамиз, иссиқ. Энди тоққа чиқиш вакти, деб, насиб этса мен ҳам тоққа чиқмоқчиман. Лекин оромгоҳларга чиқмоқчи эмасман. Нега десангиз, ўтган кунлар газетамизнинг Америкадаги вакили томонидан ёзилган бир мақолани ўқигандан кейин қўрқа бошладим. Мақолада антиқа гаплар бор. City Univercity of New York таълим факултетининг эълонида шулар кўзга ташланди: «30 июн – 20 август оралиғида New York Pearl River (Марварид денгизи) соҳилида қилинадиган лагерда 5–16 ёш орасидаги болаларга таълим беришлари учун аниқ фанлар бўйича мутахассислар кидиряпмиз. Белгиланган соҳалар: спорт, гимнастика, музика, санъат, табиат билимлари, лагер фаолиятлари (маданий-оммавий ишлар) ва «ЯҲУДИЙ МАДАНИЯТИ»

Спорт, гимнастика, санъат аниқ билим-маълумотлар – булар гўзал, буларга гап йўқ. Лекин энг охиридан ЯҲУДИЙ МАДАНИЯТИ қисми мени қаттиқ ўйлатиб қўйди. Америкада чиндан ҳам болалар оромгоҳларида яҳудий маданияти ўрганиляптими? Ўтган кунларда Ўзбекистонда чиққан газеталарда бир қанча талабаларнинг америкалик ишбилармонлар томонидан Америкага лагерларда дам олдириш мақсадида юборилганини ўқигандим. Ажабо, болаларимизнинг Америкадаги аҳволи қандай экан? Айниқса, у ерда ҳозирланган лагерлар қандай лагерлар? У ерда болаларимизга нималар ўргатиляпти? Яна саволлар-саволлар…»

 


“Ватан” газетаси, 1993 йил, 28 июл 30-сон.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*