Чиғириқ (3)

«ТРУД» (5.08.93).

 

Озарбойжондаги талотўп ҳодисалар турк корчалонларини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. «Пет холдинг» фирмасининг бошлиғи Г. Кўксол бу мамлакат билан ҳамкорлик йўлида

анча-мунча сармоя харжлаб қўйганига қарамай, ҳатто: «Агар вазият ёмонлашса, биз бу ердан чиқиб кетишимиз мумкин», деди.

«Исроил аскарлари ўтган сешанба куни босиб олинган Ғазо секторидаги Байт Лаҳия шаҳрида жойлашган «Ал-Қосим» жоме масжидига ёпирилиб кириб, эгаллаб олди. Бу пайтда масжидда юзлаб мусулмонлар ибодатга йиғилган эдилар. Бу воқеа ҳатто босқин шароити ўлчови билан ўлчанганида ҳам мисли кўрилмаган ёвузликдир».

 

 

«ПРАВДА» (5.08.93).

 

Исроил аскарларининг варварона босқини тўғрисида «Правда» шундай ёзади:

«Исроилликлар масжиддаги бор китобларга ўт қўйдилар, рангли ойнакларни чилпарчин қилдилар, арабларни тепиб ва автомат қўндоқлари билан уриб, кўчага ҳайдаб солдилар. Бундай зўравонликка қарши норозилик намойиши ўтказган фаластинликларга қарата огоҳлантирилмасдан (аёвсиз) ўт очишди».

 

«ZAMAN – ЎЗБЕКИСТОН» (25сон)

 

«Яқинда Қозоғистон Президенти Н. Назарбоев билан Миср Диний ишлар ва Вақфлар вазири Муҳаммад Али Махжу иштирокида Олмаотада Ислом марказига тамал тошлари қўйилди.

Қозоқ Давлат университетининг боғ ҳовлисида 6 гектарлик майдонда қуриладиган Ислом марказининг қиймати 10 милён доллар бўлиб… сарф-харажатларни Миср ҳукумати ўз зиммасига оладиган бўлди».

 

«НОВОСТИ» (Останкино)

 

Якшанба куни Чечня Республикасининг Президенти Жавҳар Дудаевга суиқасд содир бўлди. Президент кабинетининг ўққа тутилиши натижасида иккита соқчи яраланди. Хайриятки, Жавҳар Дудаевга зарар етмади. Улкан Ўрусия қўйнидаги миттигина бу республика Президентининг мустақил сиёсат юритаётгани анчадан бери айримларнинг ғашини келтиради.

 

II

Марказий Осиё давлат раҳбарлари билан Ўрусия давлат раҳбарларининг Масковдаги

учрашувидан кейин Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев янги бир ташаббус билан чиқди. У Тожикистон ҳукуматини мухолиф кучлар билан музокаралар олиб боришга чақирди. Учрашувнинг ташкилий жиҳатларини Олмаота шаҳри бўйнига олишини билдирди ва: «Бу ерда иккала томоннинг хавфсизлиги тўла таъминланади», деди.

 


“Ватан” газетаси, 1993 йил 11-18 август, 32-сон

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*