Мақолалар

Давлатим билан менинг орамга тушма!

Кейинги йигирма йилда тушиб қолган ҳолатимизни таҳлил ва муҳокама қилар, фикр ва мулоҳазаларимни ўртага ташлар эканман, иккала оёғим билан ҳам шу азиз Ватаним тупроғида турдим. Буюк халқимнинг ва давлатимнинг иродасига, орзу-умидигагина суяндим. Миллий манфаатларимизни бирламчи билиб, кўнглимдагиларни самимий ифода этишга ҳаракат қилдим. Асло ётларга суянмадим, ҳеч бир давлатга орқа қилмадим. Ниятим холис ‒ Оллоҳ таолонинг розилиги бўлди. Халқимга, Ватанимга, Миллатимга, Динимга ва Давлатимга хизматдан бошқа манфаатни кўзламадим. Аслида ҳам бундан бошқа қайғум йўқ.
Бордию ушбу асар боис шахсимга давлатимдан зулм етса, Оллоҳнинг паноҳидан ўзга умидим йўқ. Бирон-бир ёт орачилик хизматини таклиф этган тақдирда ҳам мен унинг хизматини чиройли суратда қайтараман ва:
“Давлатим билан менинг орамга тушма, масаламизни ўзимиз ҳал этиб оламиз, чунки биз биттамиз, орамизда сени сиғдирадиган ора йўқ, менга зулм бўлаётган бўлса, ўзимнинг бир бўлагим зулм қиляпти, бегонанинг орачилигига зормасман!” дейман.
Ҳа, Оллоҳ насиб этса, шундай дея оламан!
"Бу кунлар"дан

1 Comment on Давлатим билан менинг орамга тушма!

  1. Ассалому Алайкум хурматли Нуруллох ака, мен Тулкин Шодмон  ўкувчингизман. Бу Кунларни укияпман, Сизга хакни ёзишга куч ва шижоъат берган Оллох таъолога хамд айтгач, Сизга соглик тилайман. Асло тухтаманг,иккиланманг ва чекинманг. Самимий бир нечта асарларни айтмаганимда, кейинги 25 йилда Бу Кунлар чалик китобни укимагандим. Касбим – болалар врачи,адабиёт-хаётдаги иккинчи юпанчим. Агар хайрон булмасангиз, бир машким билан куришгунча дейман:

    Нажот истар жанггари рухим,

    Умидларим руёга дунар.

    Карогимда акс этган умрим,

    Юлдузлардек бирма-бир сунар.

    Деразамдан бокади тинмай,

    Каро ридо ёпинган борлик.

    Мен зулматга инмайман,инмай

    Менинг багрим окка уроглик.

    Фалак,сендан оклик тилайман,

    Рангларингни илохий кабрин.

    Рангларингни кучиб улай мен,

    Вужудимни сипкорсин замин…

Фикр билдириш чегараланган

nurullohuz.com