Мақолалар

Ҳайкал ва тентак

1997 йили Туркияга илк келганимда эшитган эдим:
Анқарада бир тентак бор экан. Ҳар жума Отатурк ҳайкали қошига келаркан. Пича қараб тураркан-да, худди ён-верида фахрий қоровул ҳам, бошқа "зиёратчи"лар йўқдай, ўнг қўлини шоп қилиб, бирдан бақириб қоларкан:
‒ Эй ҳайкал! Динга ва домлаларга тегма демаганмидим сенга! Мана, қара, битта дуо билан тошга айлантириб қўйишди! ‒ деркан.
Сўнг қайрилиб, келган йўлига қайтиб кетаверар экан. Индамай.
Ҳар жума аҳвол шу экан. Бир кимса унга бирнима демаскан. Тентак-да…

Ўшандан бери қачон эсимга тушса, ўйлаб қоламан: шу одам тентак бўлмаса керак-ов…

nurullohuz.com