Мақолалар

Совуқлар чекингуси, чечаклар очилгуси

Жаҳоннинг энг йирик ва бой сиончиларидан бири ‒ Chase Manhattan банки бошқарувчиси Давид Рўкфеллер ўлди. Бу дунёда қилган барча кир ишлари жавобини бериш учун Оллоҳ ҳузурига кетди.
Бу одам Оллоҳнинг, Исломнинг, мусулмонларнинг энг қаттиқ душмани эди.
«Давид Рўкфеллер “Дунё императорлиги”, “Янги дунё тизими” каби гаплари билан дунё сиёсати майдонида кўп тортишувларга сабаб бўлган эди.

Олти марта юрак, уч марта буйрак ва икки марта жигарини алмаштириб яна узоқ яшамоқчи бўлган, юз ёшлигини нишонлаётганида: «Икки юз ёшимни ҳам нишонлайман!» деб кўкрагига урган эди… Икки йилга бормай, кеча ўлди. Тилини тортишга ҳам ургурмай қолди. 

Унинг кимлигини, қандай одам эканини билмоқчи бўлсангиз, унинг сўзларини ўқинг. Боқинг, у нималар деган:
‒ Мусулмон ўлкаларида ҳар доим қон оқиши керак, бунинг учун эса улар орасида ихтилоф тугамаслиги лозим. Буни бизга Таврот буюрган!
‒ Юз йиллик режамизни Отатурк барбод қилди, бу режани қайтадан ёзяпмиз!
‒ Дунёнинг ҳақиқий эгаси бизмиз, қайси ўлка бошқарувидагилар бизга қарши чиқса, ўша ерда террор ҳодисалари бошланади!
‒ Қуръон мусулмонлар қўлида бўлиши керак, қалбига кириб қолишига ҳаргиз йўл қўйиб бўлмайди!
Ва ҳоказо…

Хуллас, уруш сиёсатининг катта режиссўрларидан бири ўлди».*
Ҳа, у мусулмон гўдаклар қонини ичиш, юраклари, жигарлари ва бўйракларини суғуриб олиб ўзига қўйдириш учун ҳам неча-неча урушлар қўзғади, халқларни халқларга, динларни динларга қарши гиж-гижлади. Оламга фитна, иғво уруғини сочди.
Мурғак гўдаклар қонини ичиб, юраклари, жигарлари ва буйракларини ўзлаштириб, ўзича тақдир чизиғини айланиб ўтмоқчи, ажални чалғитмоқчи бўлди.

Лекин Оллоҳ тақдири ўзгармас! Ажал вақти тайин!
Ҳамма қатори Давид Рўкфеллер ҳам ўзи учун белгиланган вақтда ўлди. Фитналари, мол-дунёси уни асраб қололмади.
Олам тизгини менинг қўлимда, бойлигим билан истаганимни қиламан деган замонамиз фиръавни, хомони шу тариқа тириклигини битирди. Бугун у бир қоп лош, эртага бир ҳовуч кукун…
Оллоҳ уни бу дунёда ёмонлик тимсоли қилди. Охиратда қандай муомала этишни Ўзи яхши билади! 
Эй хом сут эмган банда! Юз йиллик тузган бир режанг барбод бўлганини айтиб, “Энди у режани қайтадан ёзяпмиз!” дебсан. Минг режа тузмайсанми, минг гал уни Оллоҳ таоло барбод этажак! Сенлар қайтадан тузган режани Буюк Эгамиз энди бу асрда Туркия қўли билан бузяпти! Ва бузади ҳам!

Шунга чидамай кетдиларинг. Туркия ҳартомонлама тобора кучайиб бораётгани, сенларнинг асрий тизгинингдан қутулиб дунёда ўз сўзи ва ўз овози бўлишига интилаётгани уйқуларингни қочирди, оромларингни кетказди. Бугун бутун Ғарб оламини Эрдўғонга, Туркияга қарши қилиб қўйганларинг шундан.
Аммо бу гал ҳам ниятларингга ета олмайсанлар. Асло! Чунки Оллоҳ режаси сенларнинг режангдан устиндир, яна у ғолиб бўлажак!

Юз йилдан бери Туркия не-не оғир кунларни бошдан кечириб, ниҳоят "Янги Туркия"ни қаршилашга ҳозирлик кўрмоқда. 16 апрел халқовози (референдуми) нафақат Туркиянинг, балки дунёнинг ҳам рангини ўзгартиради, иншаоллоҳ.
Сен, эй Рўкфеллер, бошингга ёғилиб келаётган бу “кулфат”ни сион туйғуларинг ила сездинг, албатта. Юрагинг ёш боланинг соғлом юраги бўлса ҳам, қонинг айниб, томирларинг чириб кетган эди. Яқин қолган улкан ва муқаррар зарба ҳиссини томирларинг кўтара олмади ‒ олдиндан портлади. Ўлдинг!
Бир ёқда сенинг ўлиминг, иккинчи ёқда бўлғуси 16 апрел халқовози (референдуми)…

Мен бу икки муҳим ҳодиса кетма-кет келишида ажиб бир рамзий маъно кўряпман:
‒ сенинг ва сен кабиларнинг давринг битиб боряпти;
‒ ўйинларинг охирлади;
‒ янги замон бошланяпти;
‒ сен умр бўйи пайини кесишга уриниб келганинг Ислом дини ва Ислом олами асрий уйқудан уйғоняпти, ўзига ярашиқли ҳайбат билан қаршингга чиқяпти, қаддини тиклаяпти. 
Чиндан, зулматлар битажак, тонглар отажак! Қаҳратон совуқлар чекинажак, чечаклар очилажак!
Иншаоллоҳ… Иншаоллоҳ… Иншаоллоҳ…**

______________________

* Кўчирма Аброр Мухтор Али мақоласидан бир оз ўзгартириб олинди.
** Суриялик гўдаклар кўзёши билан ёзилди.

nurullohuz.com