Мақолалар

Хуш келдинг рамазон!

Ассалому алайкум!
Рамазонда кўрсатажак имонимиз, ихлосимиз, ҳимматимиз эвазига Оллоҳ таоло ҳар биримизга, хонадонимизга, Ватанимизга яхшиликлар ато этсин!
Болалигимизда биз томонларда куздан ва қишдан чиқарда икки марта "уй кўтариш" бўларди. Кунлик супир-сидир ўз йўлига, йиллик уй кўтаришда катта тозалов ва ўзгарув қилинарди. Тўпланиб қолган ортиқча нарсалар чиқариб ташланарди.
Келинглар, ҳар йилги Рамазон "қалб кўтариш", "онг кўтариш" мавсумимиз бўлсин.
Йил давомида тўпланиб қолган ёлғон, фисқ-фужур, кўролмаслик, мўминларга душманлик, кибр, ҳақсизлик, дилозорлик, тил бузуқлиги… ва ҳоказо кўплаб "маънавий ахлат"ларимизни чиқариб ташлайлик.
Қалбларимизда, имонларимизда, онгларимизда катта тозалов ўтказайлик.
Рамазон таъсири Рамазон ўтиши билан битмасин. Йилга, балки умрга етсин.

nurullohuz.com