Оғирликни тош ўлчайди, узунликни чўп ўлчайди, ватанпарварликнинг ўлчови борми? Халқимизнинг ватанпарварлик даражасини нима билан ўлчаса бўлади?

Ҳаммамиз кўчаларда юрамиз. Пештоқлардаги ёзувларга ҳеч диққат қилганмизми? Ҳаммаёқни ўрисча, инглизча сўзлар, атамалар босиб кетган. Шу кунгача диққат қилмаган бўлсангиз, эртага Тошкент кўчаларини бир айланиб, томоша қилинг! Вилоятлар ҳам бу борада Тошкентдан қолишмайди. Биронта инглиз оёғи етмаган, яқин эллик йилларда етмайдиган (етмасин ҳам!) қишлоқлар дўкони эшиги ҳам нимагадир "Очиқ" эмас, балки "Open"дир. Ва ҳоказо. Тиқилиб ётибди бунақа мисоллар…

Биз Ватанимизни, тилимизни, тимсолларимизни севамизми?! Нечоғли севамиз?!

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*