Бугуннинг энг долзарб муаммосига бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши керак?

Амриқо ва Ғарб Украинада кечган "инқилоб" масаласида ўта иккиюзламачилик қилди. Инқилобни бошқалар (халқ) бошлади, бошқалар (миллатчи гуруҳлар) уни давом эттириб, ҳокимиятни учинчи бошқалар — ахлоқан ифлос, жинсий бузуқликларининг ҳимоячиси бўлгани учун ҳам ғарбга сиғинувчилар, кейинги замонда чиққан ўта хавфли янги секта аъзолари (украин халқига алоқаси бўлмаган ё алоқаси ниҳоятда оз бўлганлар)… эгаллади.

Ғарб ҳеч қачон Украинага дўст бўлмаган, бўлмайди ҳам. Украина унинг гиж-гижлашига алданди ва ютмади, аксинча, жуда катта ютқазди! Украин халқи ютқазди — ҳудудий ва миллий бирлигини йўқотди!

Ютган ўрис бўлди, Ўрусия бўлди. Фурсатдан жуда унумли фойдаланди ва Қирим билан Севастополни қўлга олди. Албатта, мутлақо қонунга хилоф равишда! Қардошимиз Мустафо Жамил жуда тўғри айтди: "Референдум қилишга фақат маҳаллий халқ ҳақли, келгиндилар эмас!"

Қиримда бу тупроқларнинг асл эгаларини турли йўллар билан (қириб, кўчириб) сонини камайтириб, уйларига оммавий ўрисларни кўчириб уларнинг сонини кўпайтирган билан бу ерлар ўрисники бўлиб қолмайди!!! Ва бугун энди Қиримдаги шу "кўпсонли халқ" майдонга чиқиб, "Асл ватанимиз Ўрусия!" деб жазаваланиши жирканч бир ҳолатдир. Уялмайди ҳам!

Ўрта ичида бу воқеаларнинг энг катта жабри яна қардошимиз, жафокаш қирим татарлар бошига тушди. Ўрис шовинистлари уларни ҳозирдан сиқиштира бошлади, эртага бундан баттарини қилишии муқаррар.

Қиримни Оллоҳ асрасин! Бунинг учун Қирим ҳам, улар ҳақига бутун Ислом олами ҳам Оллоҳга сиғинсин! Қўлни баланд қиладиган ҳам, паст қиладиган ҳам Оллоҳдир! Буни унутма, эй Қирим, эй Боғчасарой, эй Зинжирли, эй Исмоил Ғаспиралининг юрти! Биз сен биланмиз!

(Айтгандай, бу масалада Ўзбекистон тўғри йўл тутди — Қиримга Ўрусиянинг эгалигини тан олмади!)

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*