Истеъдодли режиссур Зулфиқор Мусоқов билан киносенарийлар устаси Рихсивой Муҳаммаджонов ҳамкорликда ёзишган “Осмондаги болалар – 2”ниўқиб чиқдим. Мен бу филмнинг 1-қисмини кўрмаганман, шунинг учун унияхлитликда баҳолай олмайман.Фикрларим фақат 2-қисм сенарийига оиддир.
Мендан диалогларни ўзбекчалаштириб бериш сўралган эди. Ўқиб чиққач, уларни
ўзбекчалаштириб бўлмайди, деган хулосага келдим. Чунки:
1. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзбекча бўлгани билан улар – масалан, " Зубайранинг “Будённий” отасидан тортиб ҳатто энг миллий бўлиши кўздатутилган “Бобо” образларигача барча одамлар руҳан ҳам, гап-сўзлари, қилиқлари, хатти-ҳаракатлари ҳам бегонадир. Бош қаҳрамонларни-ку қўяверасиз.
Қизини совчиларни кутиб олишга ота (!) тайёрлайди.
Шу “дада” ҳовлида совчи аёллар кўзида нонни иккига бўлади-да, “Чўзиб
ўтиришнинг фойдаси йўқ! Биз розимиз!!! Тамом-вассалом!” дейди ҳезалакларга
ўхшаб.
Ота ўларкан-да, ўғли Ҳамдамга хабар берилмас экан (!).
Бахтиёр билан Холмат ота билан ўғил эмас, иккита чапани ўртоққаўхшайди.
Жавоҳир: “Наргис, энди сен мени тўйдан кейин “сиз” деб гапиргин”, деганида униси: “И? Мен сени боғчадан танийман-ку!” деса, гўё замонавийЖавоҳир: “Э, тушунмаган, дадамларни, ойимларни олдида-да! Урф-одат!” дейди.Ота-оналарининг муомала маданиятлари ўрнига булар қанақа “маданият” олибкиришмоқчи? “Урф-одат!” деган узргўйликнинг заминида қандай муносабатётибди?
Бахтиёр: “Бобо, мен уйланаман! У қайтиб келяпти!”
Бобо: “Ким?”
Бахтиёр: “Лола!”
Бобо: “Маладес! Олға!”
Бобо хурсанд бўлганидан ўзиюрар аравачасида рақсга тушади (!)”.
Бу одамлар бегона, бу саҳналар бегона.
2. “Ойналари катта хонада кичкина бир қизалоқ роялда (!) Бахнинг (!) шоҳ асарларидан бири – Прелюда Ре-Минорни ижро этяпти”. Кинода ўзбекча мақом куйларидан бири чалинса, жарангламайдимиё?!
Қолаверса, филмда мен ҳеч қанақа юк сезмадим. Ёки ҳозир ҳинд киноларига ўхшаш шунақа енгил-елпи филмларнинг бозори чаққонми (яъни, томошабин шуларни хоҳлаяптими)? Дарвоқе, ота-она Наргисни совчи кутишга тайёрлайдиган бачкана саҳна қайсидир (номи эсимда йўқ) ҳинд филмидан айнан олинган. Лондонда Бахтиёр ўзини сувга отмоқчи бўлган саҳна ҳам кўп киноларда айланиб юради.
Хуллас, “Осмондаги болалар” ҳақиқатда миллий заминдан узилган болаларга ўхшайди. Сенарийдаги одамлар, масалан, ўзбекона бирон-бир оҳангдан таъсирланиш мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайдиган, руҳониятлари, Бахнинг “Прелюдия Ре-Минор” каби ажнабий оҳанглардан сув ичган БЕГОНАлардир. Воқеалар ҳам оврупача муомала-муносабатлар асосига қурилганидан диалогларни ўзбекчалаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди, менимча.
Ушбу айтилганлардан сенарийнинг ҳеч бир яхши жойи йўқ экан-да, деган хулоса чиқмасин. Мендан асарнинг миллийлиги масаласи сўралган эди, фақат шу ҳақда фикр билдирдим, холос. Бошқа жиҳатлардан яхшиликлари бўлиши мумкин.
Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОН (ОТАХОНОВ)
2003 йил 5 май
Leave a Reply