Нуруллоҳ, салом!
Ҳикояларингизни кечаёқ олиб, ўша заҳоти ўқиб чиқдим. Айтганларича бор экан! Менга жуда ёқди. Бир янгича қарашни кўрдим. Кўпдан бери, йигирма йиллар давомида ёзмай, ўқимай юрганим учун, бошда ёзган асарларингиздан бошқа нарсаларингизни, очиғи, ўқиганим йўқ, бу янги ҳикояларингиз тамомила бошқача туюлди менга. Сиздаги янгиланиш, балким адабиётимиздаги янгиланишнинг муждасидир. Анъанавий ёндашув деймизми, ёзишми, ишқилиб кўп адибларимизни баёнчига айлантириб қўйган. Ўқувчи биладиган ҳаётни яхшилаб ёзиб, ўқувчининг ўзи ҳам келадиган хулосаларни бадиий асослаб бериш прозанинг қоидаси бўлиб қолди. Менга шу қарашни синдираётганингиз ёқди. Омадингизни берсин!
Аҳмад
(Аҳмад Аъзамдан хат, 2011 йил, 21 май)
Leave a Reply