Филмни намойиш этишдан олдин
Ҳозиргина Ҳамидулла ака айтганларидек, биз бу филмни икки-уч кун бурун кўрдик. Ростини айтсам, менда жуда оғир таассурот колдирди. Асримизнинг 30-йилларига хос қип-қизил ташвиқот филми экан. Чор истилосидан кейин қайтадан совет истилоси қандай рўй бергани бугун кўпларга маълум. Шуни билатуриб бу филмни кўриб ўтириш жуда оғир. Совет империясидан ҳам, Комцунистик тузумидан ҳам қутулиб, халқимиз озодликка чиқаётган ҳозирги кунимизда ҳали ҳам бунақа сохта киноларни намойиш қилиш шартми, деб ўйладим аввалига. Фикрлашиб, шундай қарорга келдикки, уни кўрсатиб, у ҳақда баҳс-мунозара қилиш керак. Нимага?
Биз айниқса кейинги етмш беш йил давомида оғир касаллик ҳолатини бошдан кечирдик. Қалбларимиз, онгларимиз, вужудларимиз ҳар хил иллатлар орттирди. Бу иллатлар, шубҳасиз, адабиётга, театру кино экранларига ҳам кириб борди. Мустақиллик ва озодликнинг биринчи галдаги вазифаси энди ўша касалликлардан бирма-бир қутулиб боришимиз лозим. Даволашнинг энг фойдали усулларидан бири эса, иллатни танадан суғуриб, беморга кўрсатиб, касалининг сабаби ва табиати тушунтирилиб, сўнг кўзининг олдида ирғитиб ташлашдир.
Масалан, оғир бемор бўйрагидаги тошни чиқариб, ўзига кўрсатиб, энди қутулдингиз, дейилса ёки бўлмаса, миянгизда ва юрагингизда қора иллат бор экан, мана, олиб ташладим, энди буткул соғайиб кетасиз, деса, бемор қанча енгил тортади! Шунга ўхшаб, бунақа филмларни ҳам онда-сонда кўрсатиб муолажа қилиб турилса, яъни кетидан баҳс мунозаралар қилиб турилса, шояд шу баҳона онгимиздаги ярамас иллатлардан халос бўлсак…
Филмни кўриб бўлгач…
Leave a Reply